Узун тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон-Хитойнинг энергетика ҳамкорлигида янги босқич

Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари илдизи бир неча минг йиллик тарихга бориб тақалади. Бугунги даврда ҳам Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида давом этмоқда.

Жорий йилнинг 23-25 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан расмий давлат ташрифи  Хитой Халқ республикасида  бўлди.

Мазкур ташриф давомида давлатимиз раҳбари Хитой Халқ республикаси Раиси Си Цзиньпин ва бир қанча расмий юқори доира раҳбарлари ҳамда корпорациялар, компаниялар каби бизнес доира раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи, Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин , Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь, CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулян, CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа, Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулин, “SANY” компанияси директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбо, “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин кабилар билан учрашувлар ўтказди ва икки томонлама мулоқотлар олиб борди. Давлатииз раҳбарининг Хитой расмийлари билан учрашув жараёнида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой алоқаларини жорий ҳолати яхши баҳоланди ва истиқболдаги ҳар томонлама ҳамкорлик жараёни ҳаққида фикр алмашилди.

Учрашув жараёнида томонлар энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда юқори технологик лойиҳалар, машинасозлик “Яшил” иқтисодиёт, электрон савдо соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, мутаносиб товар айирбошлашга эришиш,  ва самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ҳамкорлик дастурини кенгайтириш борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Шу ерда биз Ўзбекистоннинг Хитой билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳаққида тўхталиб ўтсак.

 Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташрифларида ҳам энергетика соҳасини ривожлантириш устувор масалалардан бири сифатида кўрилганлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Айнан ушбу соҳа бўйича давлатимиз раҳбари “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан учрашди. Мазкур учрашувда Хитой компанияси иштирокида лойиҳалаштириш ва инжиниринг бўйича замонавий тизимларни, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича юксак стандартларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг келгусида манфаатли келишувларга замин бўладиган қарорларни қабул қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида ва атрофлича тўхталиб ўтилди. Яқин келажакда Ўзбекистонда хитойлик ҳамкорлар иштирокида сув, электр энергетика, автомобиль ва темир йўл соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича истиқболли дастурларни қабул қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур ташриф жараёнида мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасини янада ривожантириш соҳасида ҳам бир қанча ўрганишлар ва келишувлар амалга оширилди. Маълумки “China Southern Power Grid International”, компанияси билан GTES лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди, амалий ҳаракатлар “Йўл харитаси” имзоланди ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича йўналишлар муҳокама қилинди.

2023-йил октябр ойида “Бир макон, бир йўл” саммитида CSG компанияси билан қуввати 600 МВт бўлган “Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пскем дарёсидаги Юқори Пскем GTES қурилиши” лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш келишуви (Joint Development Agreement – JDA) имзоланган. Келишув шартларига мувофиқ, лойиҳани BOOT (build-operate-ownership-transfer) моделида ишлаб чиқишга келишилган. “China National Technical Import and Export Corporation” (CNTIC), нуфузли “Sinosure” суғурта компанияси, CITIC Bank ва Eksimbankлари ҳамкорлигида “Катта Aндижон каналида кичик ГЭСлар каскади қуриш” (Кугай-1 (6,3 МВт), Кугай-2 (3,1 МВт), Бешқўрғон ГЭС (2,6 МВт)) лойиҳасини амалга ошириш бўйича бир қанча келишувларга келинди. Бундан ташқари “Dong Fang”, “SMEK”, “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.”, “Bank of China Limited”  компаниялари билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти Тўполанг дарёсида “Зарчоб-3 ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 16 МВт қувватга тенг Зарчоб-3 ГЭС қурилиши билан боғлиқ молиявий-иқтисодий масалалар, кредит келишуви, Хитойдан зарурий асбоб-ускуналар ҳамда технологик қурилмаларни етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. 

Мамлакатимиз раҳбари мазкур ташрифи давомида энергетика соҳасида келишилган лойиҳалар амалиётга жорий этилиши мамлакатда мавжуд бўлган энергетик эҳтиёжни янада барқарорлаштиради ва халқимиз манфаатларига жавоб беради. Шу билан бирга давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликка амалий ривожланишига хизмат қилади..

 

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор

А.САНГИНОВ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси