Узун тумани ҳокимлиги
Конституция

Аввало Конституциясўзини маъносига тўхталадиган бўлсак, (лотинча: cонститутио — „тузилиш", „тузук") — бу давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясидаги ўзгартиришлар ҳақида қуйидагиларни таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Бу қонуннинг 1-моддасига Конституциянинг янги таҳрири илова қилинган.

Бунга қадар 1992 йилдан буён констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмийларга кўра, конституция 65 фоизга янгиланди.

Конституциядаги  энг муҳим ўнта йўналишдаги ўзгаришлар бўлган бўлиб, шундан бир нечтасига тўхталсак.

Жумладан, Конституцияда, Ўқитувчилар алоҳида эътирофда бўлиб, унда  ўқитувчилар ҳақида модда қўшилди. У икки банддан иборат:

-Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

-Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Шу тариқа, устозлар ҳуқуқ соҳаси вакили бўлмаган, лекин олий қонунда алоҳида тилга олинган ягона касб эгаларига айланди.     

Конституцияда номи келтирилган ўқитувчилардан бошқа касб эгаларининг барчаси – ҳуқуқ соҳаси вакиллари (судялар, прокурорлар ва адвокатлар). Бошқа ҳолатларда касб эгалари эмас, соҳалар ҳақида гап кетган (масалан, оммавий ахборот воситалари, турли жамоат бирлашмалари).

Бундан ташқари, ер тўғрисида тўхталиб, Ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги белгилаб берилган.

Унда, Ўзбекистонда 2022 йилдан эътиборан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бошланганлиги, шу билан деярли бир вақтда, ўтган йили эълон қилинган янги конституция лойиҳасининг бирламчи версиясида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хусусийлаштириш мумкин эмаслигига ишора қилинган эди. Якуний талқиндан бундай чеклов олиб ташланди ва ерни хусусийлаштиришга оид норма қуйидагича шаклга келтирилди:

-Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

-Бош қомуснинг ўтган йили эълон қилинган биринчи лойиҳасида унга қуйидагича жумлани киритиш таклиф этилган эди: "Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди". Якунда бу борадаги нормалар қуйидагича кўриниш олди:

-Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

-Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

-Ҳужжатнинг бирламчи лойиҳасида мавжуд бўлган: "Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди" деган нормани конституцияга киритмасликка қарор қилинди. Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликда ҳам бунақа қоида йўқ.

Шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Аввалги конституциянинг "Оммавий ахборот воситалари" номли боби битта моддадан иборат эди. Унда шундай дейилганди: "Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди".

Янги конституцияга кўра, бу боб иккита моддадан иборат бўлди:

- Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

-Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Асосий янгилик – ОАВ фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик конституция даражасида белгиланди.  

Халқаро конституциявий тажрибаларни ўрганиш, халқаро ҳужжат қоидаларини инобатга олиш, миллий давлатчилик анъаналардан келиб чиқиш натижасида яратилган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (1992-йил 8-декабрда қабул қилинган) жаҳон андозаларига мос бўлиб, халқаро талабларга жавоб беради.

 

Жиноят ишлари бўйича Узун туман

судининг раиси О.Жуманов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
6%
Қониқарли
14%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6506 овоз берилди.

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси