Юртимизда 2023-йил 30-апрел куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.
Янги таҳрирдаги Конституция 7-моддаси биринчи бандида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи», деган норма белгилаб қўйилган. Бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумеътироф этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил мустаҳкамлаб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон — инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши; «одамлар ташвиши билан яшаш», халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланиши; барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида, фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон — демократик ва ҳуқуқий давлат
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддаси учинчи бандида: «Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади», деб белгиланган.
Бу нормалар Янги Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ҳисобланиб, мамлакатда ҳокимият алмашиши фақат Конституция ва қонунлар асосида таъминланади, деган тамойил ҳаётга татбиқ этилишининг кафолатидир. Давлатнинг ҳуқуқий сиёсати инсонпарварлик, демократия, ижтимоий адолат ва сиёсий хилма-хиллик принципларига асосланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз дунёвий давлат, очиқ ва адолатли жамият қуриш, унда тенглик ва тенг ҳуқуқлилик принципларини ҳаётга татбиқ этиш, фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқларини камситмаслик ғояларига асосланади. Бунда юртимизда инсон ҳуқуқлари маданияти тобора юксалаётгани, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат руҳи шаклланаётгани алоҳида аҳамият касб этади.
Бош қомусимиз Муқаддимасида Ўзбекистон халқи ушбу Конституцияни, жумладан, «фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида» қабул қилгани алоҳида таъкидланган. Шу маънода, Асосий Қонунимиз — биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки миллий ғурур-ифтихор, керак бўлса, ушбу заминда истиқомат қилаётган, жинси, ирқи, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя ҳисобланади.
Тўғридан-тўғри амал қиладиган Асосий Қонун
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги қатъий белгиланди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамлангани эътиборга сазовор.
Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг:
биринчидан, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги;
иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиши;
учинчидан, ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига тааллуқли конституциявий нормалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституциямиз дунёвий давлат, очиқ ва адолатли жамият қуриш, унда тенглик ва тенг ҳуқуқлилик принципларини ҳаётга татбиқ этиш, фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқларини камситмаслик ғояларига асосланади. Бунда юртимизда инсон ҳуқуқлари маданияти тобора юксалаётгани, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат руҳи шаклланаётгани алоҳида аҳамият касб этади.
Бош қомусимиз Муқаддимасида Ўзбекистон халқи ушбу Конституцияни, жумладан, «фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида» қабул қилгани алоҳида таъкидланган. Шу маънода, Асосий Қонунимиз — биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки миллий ғурур-ифтихор, керак бўлса, ушбу заминда истиқомат қилаётган, жинси, ирқи, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя ҳисобланади.
Тўғридан-тўғри амал қиладиган Асосий Қонун
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги қатъий белгиланди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамлангани эътиборга сазовор.
Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг:
биринчидан, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги;
иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиши;
учинчидан, ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига тааллуқли конституциявий нормалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Узун туман адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бошлиғи У.Донияров
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024