Президентимиз ташаббуси билан жойларда ўтказилиб келинаётган "Оталар йиғилиши" бугун Узун туманининг "Саховат" маҳалласи 38-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди."Мен фарзандимнинг тақдирига бефарқ эмасман" чақириғи остида ўтган тадбирда туман ҳокими Хабибулла Бозоров сўзга чиқиб, йиғилганларга дунёда кечаётган вазиятлардан тўғри хулоса чиқаришга ва фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз, уларнинг илмли, баркамол авлод бўлиб етишишлари учун бор куч ғайратимизни сафарбар этиш зарурлигини айтиб ўтди.
Бугунги кунда ёшлар ўртасида чет элга бориб, ишлаб, тезда бойиб кетиш хом-ҳаёллари бир мунча авж олган. Аммо бу айтилганидек хом-ҳаёл эканлиги у ерларда тил билмаслик, касб билмаслик, ноқонуний миграция қандай оқибатларга олиб келиши, яқиндагина ўзга юрт-да бўлиб қайтган икки нафар туманимиз ёшларнинг ўзларидан эшитилди.
Бироқ фарзандининг келажагидан кўнгли тўқ, қонуний йўл ва тегишли тил сертификати, керакли малака талабига эга бўлиб, чет элга кетган ёшларнинг оталари ҳам сўзга чиқиб, ўз фарзандларининг муваффақиятидан мамнун эканликларини айтиб ўтишди.Тадбир давомида "Дин ишлари бўйича қўмитаъъ томонидан ишланган видео ролик намойиш этилди. Бундан йиғилганлар тегишли хулоса чиқариш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида ўзининг намунали хулқи, аъло ўқиши билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ўқувчиларнинг оталари диплом ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024