Рамазон ойи ҳамда келаётган Наврўз байрами кунлари туманимиздаги "Узун Деҳқон Бозори" да асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг байрам олди савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.
Таъкидлаш жоиз савдо нуқталарида сотувчилар учун барча зарурий шароитлар яратилган. Жумладан, расталар, совуткичлар, тарозилар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, тўлов терминаллари билан таъминлаб берилган.
Озиқ-овқат ярмаркасининг формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятини беради. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини камайтиради ва харидорлар учун якуний нархда ўз аксини топиши шубҳасиз.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024