Томорқа — одамларнинг маданияти, турмуш фаровонлиги кўзгуси Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда. Узун туманида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз бисёр
Узун туман ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла еттилиги иштирокидаги семинар қатнашчилари тумандаги "Нурафшон", "Файзова", "Узун қишлоқ", "Обзаранг" ҳамда "Янги рўзғор" маҳаллаларда бўлиб томорқадан унимли фойдаланаётган фуқаролар билан учрашдилар ва тадбиркорлар қўшимча даромад олаётгани ҳақидаги ўз тажрибаси билан ўртоқлашди ҳамда бу амалиётларни барча маҳаллаларда жорий қилиш бўйича еттиликга топшириқ берилиб ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
Хулоса қилиб айтганда мазкур семинарнинг асосий мақсади хонадонида мавжуд томорқадан унумли фойдаланаётганларни аҳолига ўрнак сифатида кўрсатиб, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишга ўргатишдан иборатдир.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024