– Аёл – аввало она сифатида юксак қадр-қимматга, ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Бинобарин, она ўз зурриёдига қалб қўрини берувчи инсон, унинг илк устозидир. Ўз фарзандига панду насиҳат қила оладиган, ҳаётнинг зарур кўникмаларидан сабоқ бериб, дунёни энди англаётган гўдакни тўғри йўлга бошқарадиган она, шубҳасиз инсоният давомчиси ва йўлчи юлдузидир, – деди туман ҳокими ўз табрик нутқида.
Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик совғаларии ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Тадбир давомида, туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024