Тиббиёт муассасалари ҳамда мактаб ва боғчаларнинг иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати, беморлар учун яратилган шароитлар етилганлигини ўрганиш мақсадида туман ҳокими Хабибулла Бозоров туман тиббиёт бирлашмаси, тумандаги 2-умумтаълим мактаби ҳамда 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
Туман ҳокими тиббиёт ходимлари ва беморлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, беморлар билан суҳбат чоғида уларнинг соғлигини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ва умумтаълим мактаблари, боғчаларда ҳам иссиқлик тизимининг барқарорлигини кўздан кечириб масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Бир сўз билан айтганда тумандаги барча таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмаларида иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024