Узун тумани ҳокимлиги
Ҳоким ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда яратилаётган имкониятлардан фойдаланаётган ўғил-қиз борки ҳаётда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Ана шундай изланувчан ва билимга чанқоқ ёшлар эса Узун туманида ҳам етарлича топилади. Бугун "Чинор" маҳалласидаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ҳам билимли ва салоҳиятли ёшлар иштирокида ўтказилди.

Самимий мулоқот давомида туман ҳокими ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, келажакда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб, манзилга жам бўлган ёшлар билан ўзининг мактаб даври хотираларини ўртоқлашди.

150 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган учрашув яқин икки соат давом этди ва иштирокчилар қалбида катта таассурот қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси