Узун тумани ҳокимлиги
Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Узун тумани кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


Узун тумани маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг бугун ўтказилган ташкилий йиғилишида туман ҳокими Хабибулла Бозоров, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шунингдек,тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кенгаш аъзолари ҳамда ҳамкор идоралари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Президентимизнинг маҳалла институтининг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган фармон ва қароридан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган масалалар муҳокама қилинди.


– Кейинги йилларда маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, аҳоли муаммолари билан ишлашда бошқарувнинг мазкур тизими фаолиятини такомиллаштириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди, – деди Узун тумани ҳокими, туман маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси Хабибулла Бозоров. – 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилди. Мазкур бўғинда яна кўплаб янгилик ва ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу эса фаолиятимизни шунга мос тарзда, янгича асосда йўлга қўйишни тақозо этади. Шу жиҳатдан, янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси олдига маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қўйилмоқда. Уюшманинг вилоят бошқармаси, туман ва шаҳарларда эса бўлимлари ташкил этилади. Ҳозирда ташкилий жараёнлар кетмоқда.


Йиғилишда кенгаш аъзолари, маҳалла раислари сўзга чиқиб, тизимдаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратди, “маҳалла еттилиги” ишини самарали ташкил этиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Ташкилий йиғилишда туман маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби танишитирилди ва вилоят кенгаши йиғилишига делегатлар сайланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси