Узун тумани ҳокимлиги
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”

Давлатимиз Раҳбарининг 2023 йил 22 декабр куни Маънавият ва маърифат маркази Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилиш ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида Узун туманидаги маданият уйида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирининг 2-босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, маънавият тарғиботчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров сўзга чиқиб Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, маданият ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барча тадбир қатнашчиларини рақсга чорлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси