31 км канални битонлаш ишларини сифатли ва тезкорлик билан якунлаш учун 100 дан ортиқ ишчи ходимлар жалб қилинган.
Ушбу лойҳани амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжаликларида фойдаланиладиган 5200 гектар ер майдонларини суғориш тизимида сув ўз вақтида етиб боришига эришилади. Бундан ташқари, исроф бўладиган сув ҳажми 50-55% га камаяди.
Маълумот учун: Мазкур лойиҳага 17,2 миллиард сўм маблағ ажратилган ва 90 кун ичида ишлар якунланиши белгиланган.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024