Узун туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, турли масалалар бўйича мурожаатлари билан иштирок этди.Қабулда туман ҳокими фуқароларнинг эски сим ёғочларни алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, болалар нафақаси, ичимлик суви тармоғини тортиш, йўл очиш ва трансформатор ўрнатиш каби масалаларга оид 9 дан ортиқ мурожаатларини тинглаб, уларга ўз муносабатини билдирди.
Мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди. Ижроси маълум муддат талаб қилинадиган 4 та мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024