Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Узун туманида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида ўтказила бошлаган "Маҳаллада дув-дув гап" тарғибот тадбирларда кенг аҳоли қатламлари иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 5-6-январ кунлари Узун туманидаги “Обод-юрт”, “Боҳористон”, “Эркинлик”, “Чақар”, “Хурсанд”, “Файзова”, “Деҳқон”, “Дўстлик”, “Бешкаппа” маҳалла фуқаролари учун таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намоёндалари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар асосида тушунарли тарзда етказилди.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024