Узун тумани ҳокимлиги
Жиноятга жазо муқарра

Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир умидвор муштипар оиланинг бошлиғи, вояга етмаган фарзандларнинг отаси.  

Афсуски, жиноят йўлини танлаган йигит жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам. 

 

Суднинг ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабович (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам фирибгарлик жинояти содир этгани учун судланиб, хавфли рецидист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 28 сентябрь куни бошқа шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, “Истиқлолобод” маҳаласида яшовчи Нарманов Рустам Усанович (исми шарифи ўзгартирилган)ни алдаб, унинг Узун тумани, “Файзова” маҳалласидаги уйидан 51 бош қўйларини ҳар бирини 2.400.000 сўмдан жами 122.400.000 сўмга ҳисоблаб олиб, пулларни 6 ойда беришга ваъда қилиб, қўйларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Судда судланган Азимов Ислом Турабовичайбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Узунтуман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2024йил 7 март кунидаги ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а, б” бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 60, 61-моддаларига асосан жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 03.06.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 2  ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, И.Азимовдан жабрланувчи Рарманов фойдасига 122.400.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланган И.Азимовнинг апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2024 йил апрельойининг 18 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2024 йил 7 марткунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

           Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор.  

Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.  

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси ​​​Ж.Худойбердиев

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси