Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари жадаллик билан ривожланиб стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бу иккитомонлама алоқалар тарихида янги саҳифа очилганлиги, шериклик муносабатлари эса сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиқилганлиги ва амалий мазмун билан бойитилганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар жуда узоқ тарихга бориб тақалади. Марказий Осиё ҳудудида давлатчилик муносабатлари шакллана бошлабдики, бу икки халқ ўртасида маданий, иқтисодий ва дипломатик алоқалар амалга ошириб келинган. Бизнинг халқларимизни умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Бу яқинлик Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам замин, асосий тамойил бўлиб хизмат қилади.
Ўзбек ва тожик халқларининг кўп қиррали алоқалари бой тажриба ва тарихий жараёнда шаклланган азалий ўзаро муносабатларга таянади.
Умумий урф-одат, маросим, эътиқод, турмуш тарзи ва ҳатто, миллий либослар услуби ва юз йиллар давомида шаклланган халқ санъатининг ўзига хос хусусиятлари халқларимизни табиий равишда яқинлаштирганлигини кўришимиз мумкин. Ва бугун ҳам Тошкент ва ҳам Душанбенинг сиёсий иродаси бу ёрқин тарихий тажриба ва бой умумийликдан халқларимиз ҳамда давлатларимиз муносабатлари ҳозирги ва келгусидаги тараққиёти учун фойдаланишга йўналтирилган.
Тошкент ва Душанбе шаҳарларида икки мамлакат иқтисодиёт соҳаси турли ютуқлари кўргазмаси ва халқларимиз бирдамлигининг ҳақиқий тантанасига айланган маданият кунларининг ўтказилиши икки томонлама муносабатларимизни келгусида ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича эзгу қадамлар сирасига киради.
Тожикистон Ўзбекистонни минтақада олиб бораётган хавфсизлик ва барқарорлик, қўшничилик сиёсатини, яъни позициясини қўллаб қувватлайди ва бу борада Тожикистон томони ҳам манфаатдорлигини таъкидлаб келади.
Ташқи сиёсий муносабатларнинг ушбу омиллари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 апрель куни Душанбе шаҳрига давлат ташрифи чоғида ўз тасдиғини топганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, олий даражадаги музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
– Кейинги йилларда олий даражадаги ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш руҳидаги фаол мулоқот натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар мисли кўрилмаган юқори даражага кўтарилди, - деди Шавкат Мирзиёев. Шу ўринда давлат раҳбари муносабатлар даражасига урғу берар экан, “Яна бир бор таъкидлайман, Тожикистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли, асрлар билан синалган стратегик шерикдир. Биродар ўзбек ва тожик халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган. Бизни умумий тарих, маданий ва маънавий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар бирлаштириб туради”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Учрашувлар жараёнида мамлакат етакчилари томонидан сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар Марказий Осиёнинг манфаатларини илгари суриш ва унинг барқарор тараққиётини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида минтақавий тузилмалар ва халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилишларини тасдиқладилар.
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши мазкур учрашувларни энг юқори босқичи ва Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиши сифатида баҳоланди.
– Бугун имзоланаётган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартномани амалга ошириш учун барча даражаларда – парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий идоралар, вазирлик ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқотлар самарадорлигини ошириш лозим, - деди давлатимиз раҳбари.
Бугунги кунда товар айирбошлаш ҳажми 40 баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони 15 баробар кўпайди. Хусусан, ўтган 2023 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2022 йилга нисбатан 11, фоизга ўсиб, 756,8 млн. долларни ташкил этди, жумладан экспорт ҳажми 15,9 фоизга ўсиб, 605,0 млн. долларни ташкил этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама савдо Ҳукуматлараро эркин савдо битимига мувофиқ, эркин савдо режимида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистоннинг Тожикистонга асосий экспорт товарлари қуйидагича: саноат товарлари – 153,7 млн., кимё маҳсулотлари – 90,0 млн., ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 74,5 млн., озиқ-овқат маҳсулотлари – 51,9 млн., машина ва ускуналар – 45,6 млн., тайёр буюмлар – 35,6 млн., ноозиқ-овқат хомашёлар – 5,6 млн., хизматлар – 111,8 млн. АҚШ доллари.
Тожикистон Ўзбекистондан қуйидаги маҳсулотларни импорт қилади: саноат товарлари – 56,5 млн., ноозиқ-овқат хомашёлар – 47,6 млн., ёқилғи, мойлаш материаллар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 19,7 млн., озиқ-овқат маҳсулотлари – 4,7 млн.; кимё маҳсулотлари – 3,3 млн.; машина ва ускуналар – 3 млн., тайёр буюмлар – 1,3 млн., хизматлар – 5,4 млн. АҚШ доллари.
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши мамлакатларимиз зиммасига алоҳида мажбуриятларни юклайди, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш, чегараолди савдо зоналарини тезкор ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Ташриф арафасида Ўзбекистон – Тожикистон бизнес-форуми муваффақиятли ташкил этилиб, унинг якунида янги кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларининг катта портфели шакллантирилганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Машинасозлик, электротехника, энергетика, кончилик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларидаги ўзаро манфаатли лойиҳалар шулар жумласидандир.
Шу ўринда биз ташрифнинг яна бир устувор йўналиши бўлган “яшил” энергетика соҳасидаги олиб борилган мулоқотлар бўлди.
Ташриф доирасида сувдан фойдаланиш масалаларида конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумки Тожикистон жуда катта гидроэнергетика салоҳиятига эга мамлакат ҳисобланади. Мазкур энергетика салоҳиятидан оқилона фойдаланиш Марказий Осиё жумладан мамлактимиз учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Юқоридаги омиллардан келиб чиқиб ташриф доирасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Зарафшон дарёси ҳавзасида гидроэлектр станцияларини қуриш тўғрисида шартнома имзоланди.
Мазкур келишув асосида Тожикистон Республикаси Зарафшон дарёси ҳавзасида гидроэлектр станцияларини қуриш икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда қуввати 100 МВт бўлган йилига 580 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган “Ёвон” ГЭС и қуриш ишлари амалга оширилади. Ушбу лойиҳани дастлабки ишлари жорий йилнинг 2-3 майда бошланиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари иккинчи босқичда қуввати 135 МВт, тахминий йилига ўртача 600 миллион кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарилган Фандарё гидроэлектр стансиясини қуриш имкониятлари ҳам ўрганилмоқда.
Мазкур лойиҳа молиялаштириш кредитлари ва грантлари, ташкил етилаётган қўшма маблағлари ва грантлар ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Умуман олганда ушбу иккита катта лойиҳа Энергетика мамалакатлар ўртасидаги энг катта дастлабки лойиҳа сифатида баҳоланмоқда.
Душанбеда дўстона муҳитда олиб борилган музокараларнинг конструктив руҳи сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда катта миқёсдаги икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш омили бўлди.
Сўнгги сўз ўрнида айтишимиз мумкинки икки давлат раҳбарларини учрашувлари азалдан бир маконда истиқомат қилиб келган ҳалқларниҳар томонлама яқинлаштиради ва
ўзаро дипломатик алоқалари ва стратегик иттифоқчиликни янги босқичига олиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор А.САНГИНОВ
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024