Узун тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги йиғилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6247-сон Фармони ижроси юзасидан  навбатдаги йиғилишни Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси, коррупцияга қарши курашиш туман комиссияси раиси Х.Бозоров олиб борди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи, туман прокурори ёрдамчиси ҳам иштирок этишди. Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг аппарат ходимлари, иқтисодчилар ҳамда Давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, таъминотчилар қатнашдилар.

Йиғилишда таълим-тарбия тизимида учраётган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида сўз юритилди ва бу борада аниқ, тезкор чораларни кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Узун тумани ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси