Узун тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул-мурожаат ва ечим

Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Х.Бозоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ҳасановаларнинг сайёр қабули “Мустақиллик” МФЙдаги 44-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди. Қабулда 40 нафарга яқин фуқароларнинг 12 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.



Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, маълум бир вақт талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди ва назоратга олинди.

Таъкидлаш жоизки, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мутасадди раҳбарларнинг фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, ариза, таклиф ва шикоятлари бўйича бевосита шуғулланиши одамларни рози қилишда ўз самарасини бермоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси