Узун тумани ҳокимлиги
ОЧИҚ БЮДЖЕТ АХБОРОТ ПОРТАЛИДА БИРИНЧИ БОСҚИЧ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги ”Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори, шу бўйича Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2021-йил 11-августдаги Махаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги №VI-30-23-8-118-К/21-сонли қарорларига асосан, 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи босқичи учун бугунги кун холатига Узун тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 5 473,2 млн сўм маблағ йўналтирилиб, “Очиқ бюджет” ахборот порталида бевосита фуқароларнинг ташаббуси асосида: таклифлар беришдан ғолибларни аниқлаш ва ғолиб чиққан лойихаларга маблағларни молиялаштириш учун жараён бошланди.
Туманимиз фуқаролари томонидан ҳудуд инфратузулмасини яхшилаш (Ичимлик сув қувурлари тортиш, кўчаларни асфалът қилиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, таъмирга мухтож ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш, болалар майдончаси, хиёбонлар барпо этиш ва бошқалар) бўйича “Очиқ бюджет” ахборот порталига жами 480 та лойихалар киритилди, шундан 311 таси овоз бериш жараёнига ўтказилди.
Жорий йил 5 март кунидан 1 апрел кунигача туманимиз фуқаролари томонидан ўзлари киритган лойихаларга овоз берилди, сўнгида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағлар доирасида энг кўп овоз тўплаган 10 та лойихалар ғолиб топилди, яъни 2272 та овоз билан биринчи ўрин Узун туманидаги 17-сонли умумтаълим мактабининг моддий техник базасини яхшилаш лойихаси (100 млн. сўм), 2164 та овоз билан иккинчи ўрин Узун туман “Янги йўл” махалласидаги 14-умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмир қилиш лойихаси (1 млрд. сўм), 2146 та овоз билан учинчи ўрин тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактаби моддий-техник базасини яхшилаш лойихаси (200 млн. сўм), 2046 та овоз билан тўртинчи ўрин тумандаги 4-сонли Инглиз тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқув парталари олиш лойихаси (240 млн. сўм), 1909 та овоз билан бешинчи ўрин Олис ҳудуддаги "Хўжақулсин" маҳалласига борувчи 14 км йўлни созлаб қум-тош тўкиш лойихаси (950 млн. сўм), 1899 та овоз билан олтинчи ўрин тумандаги 38-умумий ўрта таълим мактабига замонавий кутубхона қуриш лойихаси (400 млн. сўм), 1895 та овоз билан еттинчи ўрин тумандаги “Иттифоқ” махалласи Мустақиллик кўчасини асфалт қилиш лойихаси (550 млн. сўм), 1876 та овоз билан саккизинчи ўрин тумандаги “Мехнат” махалласи Сурхонбоши қишлоғи ички йўлларини асфалт қилиш лойихаси (966 млн. сўм), 1859 та овоз билан тўққизинчи ўрин тумандаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларини жорий таъмирлаш лойихаси (600 млн. сўм) ва охирги ўнинчи ўрин 1787 та овоз тўплаган ҳолда тумандаги “Хатиб қахрамон” махалласи Иқбол ҳамда Узумзор кўчалари асфалт қилиш лойихаси (600 млн. сўм) ғолиб деб топилди.
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2022 йил 25 апрел кунидаги VI-42-46-8-118-K/22-сонли асосан Узун тумани бўйича 2022 йил март ойида ўтказилган биринчи босқич жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар туман прокуратураси, туман молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Узун туман Молия бўлими Маҳаллий бюджетни
шакллантириш ва бюджет муассасаларини молиявий
таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари: И.Худаяров

Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари сифат жиҳатдан такомиллашмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари сифат жиҳатдан

такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бўлинмалари – мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда моддий-товар бойликларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлашда энг самарали тизимлардан бири саналади. Соҳада замонавий ёндашувлар асосида хизматни ташкиллаштириш, янги инновацион технологияларни амалиётга кенг тадбиқ этиш орқали, қўриқлаш хизматини тубдан такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг талаб ва таклифлари ўрганилиб, уларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмаларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4997-сонли Қарори ҳам тизимнинг янада ривожланишига, хизмат кўрсатишнинг янги механизмларини тадбиқ этишга хизмат қилди.

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Объектларни қўриқлаш тизими «Юқори сифат ва қулай нарх» тамойили асосида босқичма-босқич такомиллаштириш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳам Қарор ижроси доираси қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу Қарор, замонавий қўриқлаш технологияларини кенг жорий этиш орқали қўриқлаш хизматининг қамровини янада кенгайтириш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, соҳада бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлди.

Қўриқлаш бўлинмаларининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари янги мавсумий кийим-бош, махсус ҳимоя воситалари, электрошокер қурилмалари билан таъминланиб, уларнинг жанговар шайлиги янада оширилди. Ҳуқуқбузарни зудлик билан қўлга олиш, объектларни ишончли қўриқлаш мақсадида, бўлинмаларда хизмат отлари ва итларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.   

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, ўзгалар мулкига дахл қилиш, ўғирлик ва талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича соҳа ходимлари жойларда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида,  аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда. Учрашувлар давомида фуқароларга “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз хонадон” концепсиясининг аҳамияти, мол-мулк даҳлсизлигини таъминлашда қўриқлаш бўлинмаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда. Хонадонини қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқароларга қўриқловга олишнинг тартиблари, шартнома асосида қўриқланиши,  сигнализация воситалари бепул ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатилиши ҳақида тушунчалар берилаётир.

Албатта, соҳада амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар юртдошларимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини  таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мунис Норматов

Узун тумани Қўриқлаш бўлими бошлиғи

Рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

2023- йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.
Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.
Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

Эьлон
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз
Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.

Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди. Дастур доирасида бир қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди, мавжудлари инвентаризациядан ўтказилди. Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Албатта, бажарилган ишлар салмоқли. Аммо биз кечаги қилган ишимизнинг натижасига маҳлиё бўлиб қолсак, эртанги ишимизнинг якуни биз кутганчалик бўлмаслиги табиий.

Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда. Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳам айни шу мақсадни кўзлагани билан аҳамиятли ҳисобланади.

Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Фармоннинг туб моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, коррупцияга қарши нафақат ҳуқуқни муҳоза қилувчи идоралар ва давлат ташкилотлари, балки жамоатчилик назорати институти имкониятидан ҳам кенг фойдаланиш белгилаб қўйилганини кўришимиз мумкин.

Биринчидан, фармонда жамоатчилик назоратини олиб боришда муҳим ўрин тутувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш алоҳида белгиланган.

Иккинчидан, жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилинмоқда.

Учинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, ушбу соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш таъкидланган.

Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, фармонда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш вазифаси белгилаб берилди. Бу норма, албатта, ҳар бир мансабдор шахсдан хулоса чиқаришни талаб этади.

Ваҳоланки, бугун ҳар бир давлат хизматчиси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимларининг феъл-атворига Ўзбекистон Республикаси қонунларига бўйсуниш ва уларни ҳурмат қилиш одобини сингдириб бориш ўта муҳим вазифадир. Фармонда назарда тутилганидек, жамиятимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётган ҳозирги даврда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий билими ва маданияти даражасига нисбатан алоҳида талаблар ишлаб чиқиш, қонунларга ҳурматсизлик қилган мансабдор шахслар тўғрисида асослантирилган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил қилиш, мақолалар чоп этиб бориш, уларнинг қилмиши нотўғри эканлигини таъсирчан воситалар орқали кўрсатиб бериш, албатта, ўз самарасини беради.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур фармон жамиятда адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳужжат ҳисобланади. Адолат устувор бўлган мамлакатда эса тараққиёт, халқ фаровонлиги, ислоҳотлар самараси таъминланади.

 

ЖИБ Сурхондарё вилоят суднинг судъяси                      К.Назаров 

Барчаси: 137 та
Рўйхатдан ўтиш
32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси