Узун тумани ҳокимлиги
Сизда камерал текширув:солиқчиларни кутиш керакми

Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади (04.09.2023 й. ПҚ-292-сон қарор).

Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорида назарда тутилган меъёрдан келиб чиқиб, Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 07.01.2021 й. 1-сон ВМҚга 2-илова ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомда айтилишича, камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно. Аввал бу истисно барча камерал солиқ текширувларига доир қўлланилган бўлса, ҳозирда у фақатгина ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) солиқ тўловчининг ҳузурига бориб ўтказиладиган текширувларгагина тааллуқлидир. Қолган ҳолатларда камерал солиқ текшируви фақатгина солиқ органи жойлашган жой бўйичагина амалга оширилади.

Ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади.

ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида ўрнатилган иш режимига мувофиқ, 1 иш куни давомида амалга оширилади.  Кўздан кечиришдан мақсад – солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ва маълумотларнинг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолиятига доир солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш.

Солиқ органида солиқ тўловчидан қуйидагиларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи қолади:

  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
  • nақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
  • cолиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни.

Солиқчиларнинг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришларни солиқ тўловчи уларни олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этишик ерак.

Сўровнома бўйича ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади. Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олишга ҳақли .

Манба

Buxgalter.uz.дан олинди.

 

Туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш

марказибош юрисконсульти Н.Х.Турсунов

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.

Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

- фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

  • қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;
  • инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

    Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди. 

 

                                                                                                                                          Узун туман адлия бўлими юридик хизмат

                                                                                                                                           кўрсатиш маркази бошлиғи У.Донияров

Узун туманининг 2023-йил январ-июл ойлари ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

  1. Хизматлар

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023- йилнинг январ-июл ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 342,31млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,5% га етди.

2.Ташқи савдо айланмаси 2023- йилнинг январ-июл ойида 10 956,5 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 75,9% га етди.

Экспорт

2023- йилнинг январ-июл ойида 7 871,9 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,4% га етди.

Импорт

2023- йилнинг январ-июл ойида 3 084,6 минг. АҚШ. Долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,0% ни ташкил этди.

  1. Ички савдо

2023- йил январ-июл ҳолатига чакана савдо ҳажми 474,6 млрд. сўмни ташкил этиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,4% га етди.

  1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши

Дастлабки маълумотлар бўйича 2023- йилнинг январ-июл ойида 193,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 % ни ташкил этди.

  1. Қурилиш ишлари кўрсаткичлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023- йилнинг январ-июл ойларида Қурилиш ишлари ҳажми 93,6 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,7 % ни ташкил этди.

  1. Узун туманининг демографияси

2023-йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, доимий аҳолиси 185 минг. Кишини ташкил этади. Шундан:

-туғилганлар 2339 киши

-вафот этганлар 426 киши

-тузилган никоҳлар 507 киши

-никоҳдан ажралишлар 90 киши

-кўчиб келганлар 167 киши

-кўчиб кетганлар 403 кишини ташкил қилади. 

 

Узун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бозор муносабатларини тезлаштирувчи муҳим омили сифатида

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ривожлантириб бориш, иқтисодиётни хусусан бозор муносабатига ўтишни тезлаштирувчи энг асосий йўллардан бири, бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга, уни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш, уни рағбатлантиришга бағишланган бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Мамлакатимизда кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни янада барқарор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПФ-5780-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПҚ-4417-сон қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шаклларини устувор ривожлантиришдан иборат. Бу мақсадни амалга ошириш учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, унинг ролини ошириш учун йирик институстионал асослар яратилди.Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни кафолатловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, тадбиркорларга кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, корхоналар шулар жумласига киради.
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес корхоналари мажмуини ташкил этиш муваффақиятли бормоқда. Кичик бизнес фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар давлатга боғлиқ бўлмаган ҳолда, яъни катта cапитал маблағларсиз ўзлари иш жойларини жорий этишлари, вақтинчалик мавжуд бўлган товарлар танқислигини камайтиришлари ва, ҳаттоки, бу танқисликни бутунлай йўқотишлари мумкин.

 

Узун туман Статистика бўлими

“Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан” акцияси бўйича семинар тарғибот тадбири ўтказилди

Узун туман адлия бўлими томонидан 2023-йил 14-август куни,вилоят бошқармаси томонидан тасдиқланган РЕЖА-ГРАФИККА асосан, туман маданият бўлимида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан” акцияси бўйича 2023-йил 30-апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги Конституцияси, 2022-йил 28-октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, 1998-йил 30-апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, 201994-йил 22-сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 30-апрелдаги 250-сон “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31 мартдаги 145-сон “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 312-сон “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2013-йил 22-апрел кунидаги ЎРҚ-350-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа фаолиятига алоқадор қонунлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан семинар тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда фаоллар томонидан қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Барчаси: 137 та
Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси