Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Маълумки, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Ушбу Фармонда:
давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилганлиги, шунингдек, 26 та давлат органлари ва ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилганлги;
Давлат органлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш ҳисобидан бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида 30 га яқин турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинганлиги, 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилганлиги, давлат ташкилотлари томонидан 60 дан ортиқ ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлиги;
«Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчилари сони 4 миллиондан ошиб, у орқали давлат идораларининг 130 дан ортиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари яратилганлиги,ягона интерактив давлат хизматлари порталида қарийб 350 турдаги хизматлар онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган.
Шунингдек, фармон билан қуйидагилар белгиланган:
вазирлик — тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
қўмита — тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
агентлик — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
инспекция — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.
Шунингдек, Фармонда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш бўйича тегишли масалалар қайд этилган.
Жиноят ишлари бўйича
Узун туман судининг раиси О.Жуманов