Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Мавлонов, Узун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хасанов, туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи З.Абдуллаев, масъул ташкилот раҳбарлари ва туман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди.
Узун туман прокуратураси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоялаш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Прокурор ва тадбиркорлар учрашуви ҳам шулар жумласидан бўлиб, унда кичик бизнес субъектлари олдида турган масалалар, ечимини кутаётган муоммолар ҳал қилинмоқда.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Узун туманидаги Маданият марказида вилоят прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Х.М.Куллиевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда тадбиркорлик субъектлари, дахлдор идора ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Х.М.Куллиев кириш сўзи билан очиб, қуйидагиларни таъкидлади. Жумладан, ҳудудда фаолият юритувчи ҳар бир тадбиркорни қўллаб-қувватлаш уларга амалий кўмак бериш, муаммоларини тезкорлик йўллари билан бартараф этиш давлат ташкилотлари ва ҳокимият органларининг асосий вазифаси эканлиги таъкидлади. Ҳозирги кунда тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича масъул ташкилотлар амалий кўмакчи бўлишлари лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Қайд этиб ўтилганидек, мамлакатимиз раҳбари ғояси асосида халқ билан фаол, очиқ ва ошкора мулоқот олиб бориш, шу каби учрашув ва сайёр қабуллар жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий, самарали ва таъсирчан маханизмига айланиб бормоқда. Энг аҳамиятлиси, бу янги тизим ҳудди шундай кўринишда ҳеч бир мамлакатда учрамайди.
Бироқ имкониятлар қаторида тадбиркорлик фаолиятида учраётган айрим муаммоларга ҳам кўз юмиб бўлмайди. Учрашув чоғида туманда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва талаб ва таклифлар билан вилоят прокурорининг ўринбосарига юзландилар.
Мурожаатларнинг аксариятида кредит расмийлаштиришдаги ортиқча сансолорликлар, коммунал соҳани яхшилаш, ер-мулкдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, иссиқхоналар барпо этиш ва бошқа масалалар акс этди.
"Жасур Жахон Файз таъминот" унитар корхонаси раҳбари Д.Тухтасинова тикувчилик хизматини йўлга қўйиш учун “Агробанк” Узун туман филиалидан 600,0 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам сўради.
Тадбиркорнинг мурожаатини ижобий ҳал этиш ва кредит ажратиш чораларини кўриш юзасидан банк раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, “Бехруз мебел” МЧЖ раҳбари Д.Ғаффоров мебел ишлаб чиқариш цехига табий газ улашда амалий ёрдам сўради.
Тадбиркорнинг мурожаатини ижобий ҳал этиш ва газ тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” Узун туман филиали раҳбарларига топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар ЯЯТ И.Матмусаев автосервис корхонасига 120 метр 0,4 кВ тармоқ тортишга ёрдам сўраб, “Унверсал Транс Узун” МЧЖ рахбари А.Махмадалиев савдо мажмуасини тармоққа улашга ёрдам сўраб, Денов Текстил МЧЖ Ш.Саидов кластерининг Узун туманидаги ер майдонларини томчилатиб суғориш учун трансформатор ўрнатиб, электр тармоғи тортиш ҳақида мурожаатлар қилишган.
Мурожаатлар юзасидан Узун туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига топшириқлар берилди.
Шунингдек, 11 нафар тадбиркорлар ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун тижорат банклари томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Хасанов, туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи З.Абдуллаевлар ўзларининг фикрларини билдиришди.
Дахлдор идоралар иштирокида кўплаб тадбиркорларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.М.Куллиевнинг тадбиркорлар билан учрашуви ҳар жиҳатдан юқори ишчанлик руҳида самарали ўтди. Прокуратура, адлия органлари, солиқ инспекция бўлими, молия муассасалари ҳамда дахлдор идора ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган учрашувда ҳамкорликда бизнес соҳаси вакиллари тадбиркорлар олдида турган кўплаб долзарб муоммоларга ечим топилди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.М.Куллиев йиғилиш давомида тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этилиши юзасидан зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиш тўғрисида алоҳида айтиб ўтди ва тадбиркорларнинг мурожаатлари қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, мурожаатларни кўриб чиқган ташкилотлардан ахборотлар олиш вазифаларини туман прокуратурасига топширди.