Сурхондарё вилояти Узун туманида “Оналар яшил макон учун!” акциясига старт бериш маросими
30-март куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Оналар яшил макон учун!” акциясига старт бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамова ташаббуслари билан амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур акция доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган эди. Ушбу хайрли ҳамда самарали ишларнинг негизида яна бир савобли иш бошланди.
Бугун Узун туманида старт берилган “Оналар яшил макон учун!” акцияси юртимиз бўйлаб барча ҳудудларда амалга оширилади.
“Оналар – яшил макон учун!” акциясини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад:
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30 декабрь 2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш;
Шундай экан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар олдида турган асосий вазифа ҳудудларда ушбу акцияда қатнашиш истагида бўлган уруғчилик ва кўчат етиштириш билан шуғулланиш ниятида бўлган фуқароларнинг, шу жумладан, имконияти чекланганлар ҳамда бандлиги таъминланмаган хотин-қизларнинг ва уларнинг оила аъзоларини рўйхатини шакллантириш ва уларни мақсадли ва манзилли кишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш орқали хотин-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини ўзини ўзи иш билан таъминланиши бўйича ишларни ташкил қилишдан иборатдир.
Ушбу “Оналар яшил макон учун!” акцияси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилади. Сурхондарё вилоятида ушбу акция Вилоят ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Узун туман хокимлиги, Боботоғ, Узун ва Ҳисор ўрмон хўжаликлари ҳамкорлигида амалга оширилаяпти.
Узун туманида " Оналар боғи"ни барпо этишишлари бошлаб юборилди. Акция доирасида Узун тумани хотин-қизлари " Оналар боғи"га Боботоғ ўрмон хўжалиги томонидан етказиб берилган мевали ва манзарали дарахтларни экишди. Шунингдек, кўчатларни парвариш килиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, даромад топишлари учун кам таъминланган аёлларнинг хонадонига мевали дарахтлар, павлония, лаванда, шафарон экишишлари амалга оширилди.
Тадбирда Оила ва хотин кизлар давлат қўмитаси маъсул ходимлари, Сурхондарё вилояти ва Узун тумани хокимлиги вакиллари ва туман хотин-қизлари иштирок этдилар. Тадбирда тумандаги “Янги рўзғор” маҳалласида яшовчи маҳалла фаоли Ғаффорова Санобар Усмоналиевна, туман бош отинойиси Тўхтасинова Адолатхон, уй жой ширкатлари раиси Солиева Меҳринисолар сўзга чиқиб аёллар учун яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини ва “Оналар яшил макон учун!” акциясида фаол иштирок этишларини билдиришди.
Акцияда иштирок этган хотин-қизлар билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б.Махкамова яқиндан сухбатлашди.
Шу куннинг ўзида Узун туманидаги “Янгир ўзғор” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б.Махкамова “Янги рўзғор” маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож Аҳмедова Оқилахон Исоралиевнанинг хонадонига ташриф буюриб, хонадондаги мавжуд томорқа ер майдонига кўп йиллик гул кўчатлари экилди.
Шунингдек “Янги рўзғор” маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўхтаева Сунбула Абдураҳмоновна ҳамда Исмоилова Мунисахон Даминжоновналарнинг хонадонларидаги бўш турган томорқа ер майдонларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари шу билан биргаликда кўп йиллик хонадон гулларини экишдилар. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б.Махкамова бош қош бўлди.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025