Ўзбекистон Респупликасида Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ўзбекистон Респупликасида Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу фармон Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевори ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилнинг 16 март куни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди.
Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди.
Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди.
Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва хар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишни асосий вазифалари этиб белгиланди.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари:
Аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтириш;
аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш;
миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;
аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширишдан иборат.
Аҳолини рўйхатга олиш уч босқични ўз ичига олади:
Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) қуйидагилар амалга оширилади:
Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади: Аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни маълумотларни қайта ишлаш аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш ва тарқатишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сон қарори билан тасдиқланган “Йўлхаритаси” гамувофиқ, республикамизда 2025-2026-йилларда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишлари тизимли кенг оммага тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Узун туман статистика боʻлими бошлигʻи М.Р.Хайруллаев