Маданий турмуш МФЙда сайловчилар ва маҳалла еттилиги билан мулоқот олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова Узун туманида сайловчилар билан мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова , Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши котибият мудири Ўктам Ражабов билан биргаликда Узун туманидаги Маданий турмуш МФЙда сайловчилар ва маҳалла еттилиги билан мулоқот олиб борди. Учрашувда депутат М.Ҳасанова олдимизда турган вазифаларни аҳолига етказиш , амалдаги қонунчиликдаги киритилган озгартиришлар ҳақида тушунтириб ўтди. Ушрашув сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга М.Ҳасанова амалдаги қонунлар ва депутатлик ваколати доирасида тегишли маслаҳат ва тавсиялар берди.