ЭЪЛОН

КЛАСТЕР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Узун туман бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрдаги “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб қишлоқ хўжалиги экинлариуруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 641-сон қарорининг 1-иловасидаги тумандаги 2025-йил бошоқли дон экинлари ҳосилидан навдолик, сифат кўрсаткичлари стандарт талабларига жавобберадиган бошоқли дон экинларининг уруғлигини етиштирувчи хўжаликларни уруғчиликка ихтисослаштирилган ҳудудлардан танлаб олиш мақсадида 2024-йил 24-июлдан  23- августгача тендер танлови ўтказилишини                                                                                                        

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловда қатнашиш ҳамда тақдим қилинадиган ҳужжатлар тўпламини олиш учун туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимида ташкил этилган комиссияга мурожаат қилишингиз сўралади.

 

ТУМАН ТЕНДЕР КОМИССИЯСИ