Мамлакатимизда жиноят ишлари бўйича тергов судьяси лавозими жорий этилади

«Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятидашахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончлиҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришчора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони(ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритувдаврида процессуал қарорларга санкция беришмасаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳарсудларида алоҳида судьялартергов судьяларитомонидан кўриб чиқилиши тартиби жорийэтилади;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларидатергов судьяси лавозими киритилади;
жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритувдаврида тергов судьяси томонидан процессуалқарорларга берилган санкциялар фақатгинаапелляция инстанциясида ҚорақалпоғистонРеспубликаси суди, вилоятлар ва Тошкентшаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўрибчиқилиши тартиби белгиланди;
тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлартўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатиберилади;
тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиганмаъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларниюқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнингамалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаштергов судьяси фаолиятининг асосиййўналишларидан бири этиб белгиланди.

Фармонга мувофиқтергов судьяси лавозимиучун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025-2027 йиллар учунажратиладиган қўшимча штат бирликлариҳисобига шакллантирилади.

 

Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Худойбердиев