Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бирвақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансабмавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнисодир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнингсиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаббўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатдаривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келади.

Коррупция бумансаб мавқеидан шахсий мақсадлардафойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнингасосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсийманфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқданпора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлгакиритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлатамалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотидаишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доирмуносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора пул эмас, балки бошқа нарса эвазига маълум хизматни амалгаоширишлари мумкин.

Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамасибузиш, пора эвазига оғдиришдеган маънони англатадиган лотинчаcorruptioсўзидан келиб чиққан. Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдоршахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимиятимкониятларидан шахсий бойлик орттириш учунфойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқарувисоҳасидаги жиноий фаолиятдир.

Дарҳақиқат, коррупция – илдизлари давлат хизматиниташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларинингўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоийҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ваташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилишизарурлигидан дарак беради.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмуриймуносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамиятучун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтирибчиқаради. “Коррупция – давлат органлари ходимларимоддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий нафкўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишидаифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Малакатимиз раҳбариМамлакатимизда демократикислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқароликжамиятини ривожлантириш концепциясиномлимаърузасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларитомонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устиданфуқаролик жамият институтлари назоратини амалгаоширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизминияратишга қаратилганЎзбекистон Республикасидажамотчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишфурсати етганлигини таъкидлаб ўтган эди.

Давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучлижамоатчилик назоратини амалга ошириш фуқароликжамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартлариданҳисобланади. Зотан, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоийҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлатхизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назоратиостида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқароликжамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир. Бунидавлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, биздавлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ваорганларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнингзўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунингучун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолиятиустидан ҳам жамият назоратини ҳар томонламакучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бумасалада бундан бошқа муқобил йўл йўқ. Шу маънодаайтганда, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчиликназорати тўғрисида”ги Қонунини қабул қилишнингаҳамияти беқиёсдир.

Умуман, жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятиинститутлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганлари томонидан давлат ҳокимияти органларига муайянқарорларни қабул қилиш бўйича мурожаат этиш, давлатҳокимияти органлари ваколатига кирувчи масалалар бўйичасўровларни амалга ошириш, давлат ҳокимияти органлари вамаҳаллалар ҳудудларидаги корхона ва ташкилотларраҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш каби шакллардайўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Қолаверса, бугунги кунда давлат Дастурлари талабларининг фуқароларйиғини ҳудудидаги ижросини таъминлашда жамоатчиликгуруҳларини тузиш ва ўрганиш, натижалари бўйичатегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлариҳисоботларини эшитиш ва шу орқали аниқланганкамчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, маҳаллий давлат органлари фаолиятигакўмаклашиш тадбирлари самарали олиб борилмоқда. Буэса, жамоатчилик назоратининг жамиятда ижтимоийадолатнинг қарор топиши, шахс, жамият ва давлаталоқаларида мувозанат, тенглик, ўзаро масъулият важавобгарликка хизмат қилувчи асосий омил эканидандалолатдир.

Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнингсабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилганкоррупциячилар қаттиқ жазоланмоқда. Мамлакат ичидагижиноятчилик доимо давлат томонидан қаттиқ назорат қилибборилади. Жиноятчилик кенг авж олиб кетишига вакоррупциячилар домига илинган амалдорларнингбебошлигига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор узоқмуддатли чора-тадбирлар ишга солинган. Улар жиноятчиликка қарши кураш стратегиямизни белгилабберади.

Жиноятни жазолашдан кўра, уни олдини олиш сингарипрофилактик тадбирларнинг йўлга қўйилиши қай даражадаоқилоналиги аллақачон исботланган. Зеро, ЎзбекистонРеспубликаси Жиноят кодексининг 2-моддасида жиноятларнинг олдини олиш жиноят қонунининг асосийвазифаларидан бири сифатида бежиз белгилаб қўйилмаган.

 

Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш мақсадларигафақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан эришиббўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, бундай маънавий бузилиш ҳолатга қарши курашда нафақатдавлат органлари, балки, жамият ва умуман барчафуқароларимиз масъулдирлар. Шундай экан, давлат важамият, шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотларибундай иллатни олдини олишва унга қарши курашдабиргаликдаги ҳаракатигина самарали натижаларгаэришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади.

 

Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                                                      

                             Ж.Худойбердиев