Тадбиркорлик учун имтиёзли кредит берилади

1. Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади (https://lex.uz/docs/5320582).
2. ОТМга кириш учун тавсиянома берилади
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади (https://lex.uz/ru/docs/4866624). 
3. «Аёллар дафтари» орқали хотин-қизларга 10 дан ортиқ ёрдам кўрсатилади
Хусусан, «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда кредит ажратилади (https://lex.uz/ru/docs/5398681#5405805). 
4. Касб-ҳунар ўқиш харажатлари қоплаб берилади
Хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда қилган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади (https://lex.uz/docs/5045889). 
5. Фаол хотин-қизларга «Мўътабар аёл» кўкрак нишони берилади
Қонунчиликка кўра, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан:
– жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;
– ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;
– соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади (https://lex.uz/docs/3607779).
6. Давлат хизматига киришда хотин-қизлар учун тенг шароит яратилади
Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.
Давлат органларининг кадрлар хизматлари зиммасига танлов комиссияларига нафақат танловда иштирок этаётган шахсларнинг маълумоти ва касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотларни, балки давлат хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади (https://lex.uz/docs/4494849). 
7. Ҳомиладорлиги сабабли ишга қабул қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлади
Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.
Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Бундан ташқари хотин-қизларга меҳнат қилиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ имтиёзлар белгиланган.
8. Гендер тенгликка оид ишларда аёллар бепул адвокат билан таъминлади
Эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади (https://lex.uz/docs/4230944). 
9. Бакалавр босқичида ўқиётган айрим хотин-қизлар контрактини тўлаб берилади
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган хотин-қизлар давлат ОТМлари бакалавр босқичида контракт асосида ўқиганида уларнинг контракт тўловлари ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади (https://lex.uz/docs/5640194#6077557).
10. Магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизлар контракти тўлаб берилади
Давлат ОТМларида ўқиётган хотин-қизлар учун магистратура босқичига контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади. Бунинг учун ҳар йили хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Жумаева ФҲДЁ бўлими мудири