Узун тумани “Янги йўл” маҳалласида давра сухбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни жамоатчиликка етказиш мақсадида Узун тумани “Янги йўл” маҳалласида давра сухбати ўтказилди.

Давра сухбатида туман Кенгаши депутати Сафаргул Ражабова куни кеча қабул қилинган Фармон – маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишга, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлганлигини таъкидлади. Учрашув сўнгида савол жавоблар, фикр мулоҳазалар билдирилди.