"КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ”

Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир ҳудудий Кенгаш аъзосининг, қолаверса, ҳар бир инсоннинг асосий вазифасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 23 август куни Узун тумани “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банк ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Узун тумани ИИБ жиноят бўлими бошлиғи Ўринов Ғайрат Абдуғаниевич томонидан коррупция тушунчаси, пластик картадан пул ўғирланиши сабаблари, коррупциянинг ижтимоий ҳуқуқий ҳодиса сифатидаги мазмуни, жамиятда коррупцияга муносабат тушунчалари бўйича кўрсатмалар берди.
Мазкур йиғилиш танқидий саволлар, таклифлар ва мулоҳазаларга бой таризда ўтди.

 

Узун тумани ахборот хизмати