Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда

Давлатимиз раҳбари ушбу норманинг амалга ошишига кенг йўл очиб берди. Жиноят содир этган шахс ўз айбини бўйнига олиб, пушаймонлик ҳиссини билдирса, унга нисбатан афв этиш чораси қўлланилиши муқаррар бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-декабр - Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан кечиримлилик принципи қўлланилган. Афв этилганлар орасида узунлик ҳам бор.

2022 йилнинг 29 июн куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2023 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-202-сонли фармонга асосан ўталмай қолган 3 йил 3 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган.

Туманимизнинг “Эркинлик” маҳалласида яшовчи Ў.Эгамбердиевга туман ҳокимлиги томонидан бир марталик моддий ёрдам берилди. Мутасаддилар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бандлигини таъминлаш мақсадида рўйхатга олинди.

-Дунёда озодликдан улуғроқ неъмат йўқ экан. Шу неъмат туфайли биз яқинларимиз қуршовида бахтли ҳаёт кечирарканмиз, – дейди авф этилган маҳкум Ў.Эгамбердиев. – Мен ўз қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Президентимиз мен каби адашганларни афв этиб, тўғри йўлга тушишимиз учун имконият бердилар. Энди фақат ҳалол меҳнат билан эл-юртга фойда келтираман.

Ҳа, инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. Лекин мутафаккирлар айтганидек, хатолар, агар уларни тан олиб, пушаймон бўлишга бўйин ёр берса, ҳамиша кечиримлидир.