Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади

Барчамизга маълумки 2024 йил 10 май куни муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 январдан жиноятишлари бўйича туман, шаҳар судларида терговсудьяси лавозими киритилади. Улар судга қадариш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқади.

Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритувдаврида тергов судьяси томонидан процессуалқарорларга берилган санкциялар фақатгинаапелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистонҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўрибчиқилади.

Шунингдек, тергов судьяларига маъмурийҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўрибчиқиш ваколати берилади. Улар кўриб чиқадиганмаъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларниюқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнингамалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидагижиноят материалларини қўллаш масаласини кўрибчиқиш ваколати берилади:

Санкциялар:

қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиётчорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатиниузайтириш масалалари билан боғлиқилтимоснома;
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амалқилишини тўхтатиб туриш тўғрисидагиилтимоснома;
мурдани эксгумация қилиш ҳақидагиилтимоснома;
почта-телеграф жўнатмаларини хатлаштўғрисидаги илтимоснома;
тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладигансўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқалиузатиладиган ахборотни олиш ҳақидагиилтимоснома;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

Мажбурлов чоралари:

айбланувчини лавозимидан четлаштириштўғрисидаги илтимоснома;
шахсни тиббий муассасага жойлаштиришҳақидаги илтимоснома;
айбланувчининг тиббий муассасада бўлишимуддатини узайтириш тўғрисидагиилтимосномаси;
ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадарузайтириш тўғрисидаги илтимоснома;

Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг(фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувлариниолдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидагиилтимосномаси.

«Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалгаошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда терговсудьясига одил судловни амалга ошириш биланбоғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифаларюклатилишига йўл қўйилмайди» — дейиладифармонда.

Уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озодқилиш, шунингдек, судьялар корпусинишакллантириш қонунда белгиланган тартибгамувофиқ амалга оширилади, ташкилийфаолиятларига Қорақалпоғистон суди, вилоятларва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раисларираҳбарлик қилади.

Тергов судьяси лавозими учун штат бирликларисудларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда2025−2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимчаштат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси ​​​Ж.Худойбердиев