Узун туманининг 2024-йил январ-июн ойи (2-чорак) ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Хизматлар
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024-йилнинг январ- июн ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 345,570 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,6 % га етди.

Ташқи савдо айланмаси 2024-йилнинг январ-июн ойида 7 130,7 минг.АҚШ.долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78,6 % га етди.
Экспорт

2024-йилнинг январ-июн ойида 6 033,7 минг.АҚШ.долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,8 % га етди.

Импорт

2024-йилнинг январ-июн ойида 1 097,0 минг.АҚШ.долл ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  36,2 % ни ташкил этди.

Ички савдо
2024-йил январ-июн ҳолатига чакана савдо ҳажми 474,1 млрд. сўмни ташкил этиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,7 % га етди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши
Дастлабки маълумотлар бўйича 2024-йилнинг январ-июн ойида 209,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,6 % ни ташкил этди.

Қурилиш ишлари кўрсаткичлари
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024-йилнинг январ-июн ойида Қурилиш ишлари ҳажми 83,5 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,5 % ни ташкил этди.