Кейинги йилларда мамлакатимизда инсоннингўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тенгимкониятлар яратиш, ишнинг ҳақиқий ҳолатлариниҳар томонлама, тўлиқ ва холисона аниқлашга доирқонун талабларига сўзсиз риоя этиш, тарафларнингтортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принсиплариниҳаётга татбиқ этиш орқали инсон ҳуқуқ ваэркинликлари самарали ҳимоя қилинишинитаъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалгаоширилмоқда.
Шу билан бирга жамият ҳаётининг турлисоҳаларини жадал рақамлаштириш, одамларнингахборот-коммуникация технологиялариданфойдаланган ҳолда янада кўпроқ ҳамкорликқилиши ва бунинг оқибатида жиноятлар содирэтилиши, рақамли муҳитда фуқаролар ваташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонунийманфаатлари бузилиши ҳолларининг кенгтарқалиши рақамли далилларнингинституционаллаштирилишини ва улар биланбоғлиқ ишларни амалга оширишнинг ҳуқуқийасослари мустаҳкамланишини талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси қонунларидарақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларнитекшириш тартиби назарда тутилмоқда.
Ушбу Қонун фуқаролар ва ташкилотларнингҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонунийманфаатларини ишончли ҳимоя қилишкафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.Тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олибқўйиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва электронмаълумотлар тегишли баённомаларда аниқкўрсатилиши керак, бунда нарсанинг ёкиҳужжатнинг ёхуд электрон маълумотларнингэгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаситопширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқасибўлмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электронмаълумотлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилишикерак. Бунда, агар ишга тааллуқли бўлмагандалиллар тергов органининг ва (ёки) суднингтасарруфида қолган бўлса, улар қайтатикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозим. Фуқаролар сақлаши тақиқланган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар йўқ қилинишиёхуд уларни сақлашга ҳамда тасарруф этишгаваколатли бўлган муассасаларга ёки ташкилотларгаберилиши лозим.
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойдатекширишдан мақсад: кўрсатувларитекширилаётган шахсга маълум бўлган, суриштирувчига, терговчига ва судга эса номаълумбўлган нарсалар, ҳужжатлар, электронмаълумотлар, излар ва белгиларни топиш; шахснинг тергов ёки суд муҳокамаси давомидатопилган нарсалар, ҳужжатлар, электронмаълумотлар, излар қаерда бўлганлигини кўрсатиббериши; бир неча шахснинг айни бир ҳодисатўғрисида берган кўрсатувларидаги ўхшашлик вафарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятга эгабўлган жойни ёки йўналишни шахс кўрсатиббериши; ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содирбўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқаликўрсатувларнинг тўғрилигини ёки нотўғрилигинианиқлашдан иборат.
Фуқаролар, шунингдек корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари вабошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган, суд ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланишучун зарур бўлган электрон маълумотларнисуднинг қонуний талабига кўра электрон жисмларбилан бирга тақдим этиши шарт.
Агар суд томонидан рақамли далиллар талабқилинаётган шахс уни суд белгилаган муддатдатақдим этиш имконига эга бўлмаса, ушбу шахссабабларни кўрсатган ҳолда бу ҳақда суднихабардор қилиши шарт.
Рақамли далилларни ўз ихтиёри билан тақдимэтаётган шахс ушбу далиллар ёрдамида иш учунаҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлашмумкин эканлигини маълум қилади.
Ишда иштирок этаётган шахс бошқа шахслартасарруфида бўлган, иш учун муҳим бўлганрақамли далилларни талаб қилиб олиш ҳақидагиилтимоснома билан судга мурожаат қилишҳуқуқига эга. Бунда илтимоснома бераётган шахсрақамли далиллар муайян шахсда қайси асосга кўратурганлигини, шунингдек уларнинг жойлашган ериҳақида маълум қилади.
Суд рақамли далилларни талаб қилиб олишҳақида илтимоснома бераётган шахсга рақамлидалилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқигадоир сўров бериши мумкин.
Ишда иштирок этмаётган, суд томонидан талабқилинаётган рақамли далилларни тақдим этишимконига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдеккорхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдоршахслари сабабларни кўрсатган ҳолда бу ҳақдасудни хабардор қилиши шарт.
Суд томонидан давлат органларидан, ташкилотлардан ёки фуқаролардан талабқилинадиган рақамли далиллар бевосита судгаюборилади.
Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдекрақамли далилларни узрли сабабларсиз тақдимэтиш рад этилган тақдирда, суд ташкилотларнингайбдор мансабдор шахсларига, шунингдекфуқароларга ушбу Кодекснинг 146-моддасидабелгиланган тартибда жарима солади.
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининграиси
Н.Н.Муротов
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025