Узун тумани ҳокимлиги
Жиноятга жазо муқаррар.

Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир умидвор муштипар оиланинг бошлиғи, икки нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси.  

Афсуски, жиноят йўлини танлаган йигит жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам. 

 

Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Алимов Илхом Турабович (исми шарифи ўзгартирилган) 2022 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси фуқароси Андреева Лиза (исми шарифи ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида И.Алимов билан “Facebook” ва “Telegram” ижтимоий тармоқлари орқали олиб борган ёзишмалари давомида, у тақиқланган қориларнинг жамиятда анъанавий ислом учун ёт бўлган ғоя ва тушунчаларнинг тарқалишига, диндорлар орасида ислом дини ақидаларига турлича ёндошув ҳамда ихтилофларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни юбориб, экстремистик ғояларни тарғиб қилиб келаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган ва ўз ихтиёри билан И.Алимов билан ёзишмалар олиб борган “Samsung Galaxy A7” русумли телефон аппаратини тақдим қилган.

Мазкур ариза асосида 2022 йил 13 апрель куни ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан И.Алимовнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Abdullа(профил номи ўзгартирилган) номли профили ва “Telegram” ижтимоий тармоғида +16124073734 телефон рақамига фаоллаштирилган “Абду” (аккаунт номи ўзгартирилган) аккаунти холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг “Абду” аккаунти орқали фуқаро Андреева Лизага 2022 йил 18 феврал куни “Содиқ Самарқандий” нинг “7.Хотиннинг ҳаққи” номли, 2022 йил 25 февраль куни “Рахматилло домла” нинг “Мени йиғлатган” номли, 2022 йил 6 март куни “Рахматуллоҳ домла” нинг “Аллоҳнинг раззоқлиги” номли, 2022 йил 6 март куни “Содиқ Самарқандий” нинг “Аёллар ерни қандай обод қилади” номли, 2022 йил
21 март куни “Абдуллоҳ Бухорий” нинг “Ханафий мазҳаби олимлари Наврўз ҳақида” номли ва бошқа жами 12 та видео ва маърузаларни, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Abdu” номли профилига 2020 йил
28 октябрь куни “Abdu” номли гуруҳдан Абдуллоҳ Зуфарнинг “Сен: Айтингларчи, агар Аллоҳ мени ва мен билан...” сўзлари билан бошланадиган маърузаси, 2020 йил 10 октябрь куни “Abdu” номли гуруҳдан Абдуллоҳ Зуфарнинг “Бидъат аҳлига раддиялар” номли маърузаси, 2020 йил 7 сентябрь куни “Биродар сиз озодсиз!” нашидаси, 2020 йил 27 декабрь куни Имом ал Бухорий котибаси ХТГ амири “Абу Юсуф Муҳожир” нинг “Умматга мурожаат” номли видеоролиги, 2020 йил 25 ноябрь куни “Абу Салоҳ”нинг ҳижрат ҳақидаги, 2020 йил 16 ноябрь куни “Абу Салоҳ”нинг “Бизнинг жангимиз Аллоҳни шариатини олий қилиш учундир” номли, 2020 йил 12 ноябрь куни “Абу Муовия” нинг жиҳод ҳақидаги, 2020 йил 6 ноябрь куни “Абу Салоҳ” нинг “Сизларда узр йўқ” номли маърузалари ва бошқа жами 30 дона диний мазмундаги аудио, видео, матн, фотосуратларни, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган экстремистик ва террорчилик ташкилотларга алоқадор диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тарқатиб келганлиги аниқланган.

Судда судланган Алимов Илхом Турабович айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2024 йил 5 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Алимов Илхом Турабовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан              5  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги;

          ЖКнинг 42-моддасида жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши;

         ушбу Кодекснинг 54-моддаси 2-қисмида, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсни ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозимлиги қайд қилинган.    

Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланувчи И.Алимовнинг адвокати томонидан апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2024 йил декабрь ойининг 10 куни кўриб чиқилиб, биринчи босқич суди судланувчи И.Алимовнинг жиноий ҳаракатини тўғри квалификация қилиб, унга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, юқоридаги қонун талаблари ва  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандидаги, “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақидаги тушунтиришларига риоя этган ҳолда, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига иқрорлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, ёшлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, қонуний ва адолатли тўхтамга келганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2024 йил 5 ноябрькунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

           Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор.  

Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.  

 

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси ​​​Ж.Худойбердиев

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси