Ўзбекистон Республикаси Конституциясинингяратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин“Конституция нима?” деган саволга жавоб беришмақсадга мувофиқдир.
Конституция (лотинча “Cонститутион” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. Удавлат тузилишини, ҳокимият ва бошқаруворганлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамдашакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият вашахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, судтизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаромуносабатларини белгилаб беради.
“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқмаълум бўлган (император Конституцияси дебаталган қонун). Амир Темур “Тузуклар”и Шарқ ваОсиё мамлакатлари сивилизациясига хос алоҳидашаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эгабўлган. У шариат қонунлари билан бир қатордаМарказий Осиё минтақаси халқлари тақдиригакучли таъсир ўтказган.
Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккабва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назарсолар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, ЎзбекистонКонституцияси халқимизнинг мустақиллик сариузоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комилишонч ҳосил қиламиз.
Авваламбор, конституциявий “бино”ниқуришда уч минг йиллик миллий давлатчиликтажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистонқадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбекхонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унингмустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусинимужассам этган.
Қолаверса, манфаатларимиз ваинтилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, АсосийҚонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявийтажрибани ҳисобга олиб яратилган.
Шу ўринда Суверен Ўзбекистоннинг биринчиКонституциясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабулқилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 таҳуқуқий қадамни бу борадаги энг муҳим тарихийвоқеалар сифатида санаб ўтиш лозим. Зотан, Конституцияни яратиш тарихи – бу мустақилликучун курашнинг узвий таркибий қисмидир.
Конституцияни яратиш йўлидаги биринчиҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақомиберилишидир.
Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоийва давлат қурилишининг барча жабҳаларидагимуносабатларни, миллий қонунчилигимизнингбарча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқийтизимни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизпарламенти Конституция нормаларига мувофиқ 8 та конституциявий қонун, 15 та кодекс, 600 данзиёд қонунни қабул қилди, 200 дан ортиқ кўптомонлама халқаро шартномани ратификацияқилди ва шу тариқа Асосий Қонунимизни амалгаоширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг самарадорлигини вақт ўзи кўрсатиб турибдива бу бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътирофэтилмоқда.
Асосий Қонунимизга нисбатан бундай юксак вахолис баҳолар берилиши бежиз эмас. Буни, жумладан қуйидаги сабаблар билан изоҳлашмумкин.
Биринчидан, бизнинг Конституция ҳақиқатанҳам демократик Конституциядир. Тарихда синалганумуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этганҳужжатдир.
Иккинчидан, бизнинг Конституция энгривожланган, тараққий топган давлатларнингтарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Бунда қайсидир давлатнинг тайёрКонституциясини кўр-кўрона кўчириб олишйўлидан бормай, балки энг илғор хорижийконституциявий тажрибаларни ўргандик ваэътиборга олдик. Натижада эндиликда БошҚомусимиз дунё миқёсида ҳам ҳар қандай тараққийтопган давлат Конституцияси билан бемалол кучсинашмоқда.
Учинчидан, Конституциянинг ғоя ва нормалариўзбек халқининг теран тарихий илдизларигаасосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба вамаънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнингҳуқуқий меросини ўз ичига олган.
Хулоса қилиб айтганда, Конституцияни ишлабчиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёниБиринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг“Конституция давлатни давлат, миллатни миллатсифатида дунёга танитадиган Қомуснома” бўлганлиги, у “халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини” аксэттириши, унинг “халқимиз тафаккури ваижодининг маҳсули” экани ҳақидаги ҳикматлихулосалари тўғри ва асосланган эканини яққолтасдиқлайди.
Жиноят ишлари бўйича
Узун туман судининг раиси О.Жуманов
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025