Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабулқилинган
Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган
9-модда. Судьяларнинг мустақиллиги
Судьялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
64-модда. Судьянинг дахлсизлиги
Судьянинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унингтурар жойига, хизмат хонасига, у фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишлиашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир.
Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашмақсадларида уларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича сақлаш, олибюриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат қуроли ҳамдашахсий ҳимоя воситалари берилади. Зарур ҳолларда тегишлисуд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ваунинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат ЎзбекистонРеспубликаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашинингхулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосасиолинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисинингсудьялар дахлсизлигини бузганлик ва уларнинг одил судловниамалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик фактларитўғрисидаги тақдимномаси прокуратура органлари томониданбир ой муддатда кўриб чиқилади. Ўзбекистон РеспубликасиБош прокуратураси кўрсатилган фактлар бўйича жиноят ишиқўзғатилганлиги ёки қўзғатилиши рад этилганлиги ҳақидаЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар беради.
Судьяни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёкигумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга фақаттегишли судьялар малака ҳайъатининг розилиги билан йўлқўйилади.
Судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасифақат унга нисбатан ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаббўлган қасддан бошқа жиноят содир этганликда айб қўйилганҳолларда қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида судья сифатидаишлаган даврида шундай жиноят содир этганликдаайбланаётган собиқ судьяга нисбатан ҳам қўлланилади.
Судья ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинибушлаб турилган тақдирда, бу ҳақда ушлаб туриш учун асосбўлган ҳужжатлар кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолдаЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига у ушланганпайтдан эътиборан уч соатдан кечиктирмасдан хабар қилинишишарт.
Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, унингтелефондаги сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўзданкечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, шунингдек унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўзданкечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат суднинг қароригабиноан ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроринингрухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Судьяга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди судловига тегишлидир.
Судда ўз вазифаларини бажараётган даврда халқмаслаҳатчиларига судьялар дахлсизлигининг барча кафолатларитатбиқ этилади.
Сариосиё туманлараро иқтисодий
суди девонхона мудири А.И.Тошхўжаев
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025