Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов топшириғига асосан Узун тумани ҳокими Х.Бозоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман марказидаги архитектура ва шаҳарсозлик талабларига зид ҳолатда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар, пиёдалар йўлакчасини бизнес майдонига айлантириб олган савдогарлар, ноқонуний майдонларда фаолият юритаётган ёймачилар ҳамда овқатланиш шаҳобчаларининг тозалик ҳолатини кўздан кечирди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойлар, ноқонуний қурилишлар ва антисанитария ҳолатидаги овқатланиш шаҳобчалари эгалари билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, огоҳлантириш хатлари берилди.
Ҳурматли фуқаролар унутманг туманимиз марказини тартибга келтиришда ва гўзал манзилга айлантиришда барчамиз масъулмиз
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025