Коррупцияга қарши кураш комиссия аъзоси Департаментнинг Узун туман бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси Менгнаров Бахром Холиёрович ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаш котибияти томонидан коррупцияга қарши курашиш нуфақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эканлигини балки бу борада барча давлат органлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб ўтди.
Тадбир иштирокчилари коррупция давлат бошқаруви тизимини емириши, давлат ташкилотлари ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши, тиббиётнинг обрўсизланишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлашди.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025