Узунтумани,Ўзбекистонкўчаси 7-uy.tel.:(+99876)44-73-545, uzun.t@exat.uz
2022 йил 14 - октябр VI-49-137-8-118-K/22 Узун туман ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Буджет маълумотларининг очиқлигини ва буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021-йил 13-апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги ПҚ-213-ИВсонли Қарори, шу бўйича халқ депутатлари туман кенгашининг 2021-йил 11-августдаги “Маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги ВИ-30-23-8-118-К/21-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021-йил 11-августдаги “Маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги ВИ-30-23-8-118-К/21-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг тегишли бандларига асосан 2022-йил 3-чорак якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ишчи гуруҳининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2022-йил 3-чорак якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли буджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар ва ташаббусли буджетлаштириш натижалари бўйича маълумот 1-иловага асосан тасдиқлансин;
2022-йил 3-чорак якунларига кўра фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги маълумот 2-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Т.Атаханов) “Боботоғ тонги” газетаси таҳририяти (И.Бобоколонов) келтирилган 1-2-иловаларга мувофиқ, шаклларда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириладиган маблағлар миқдорини ҳамда ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни “Очиқ буджет” ахборот портали ҳамда туманнинг расмий вебсайтларига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.
4. Юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар чорак якунида халқ депутатлари Узун туман Кенгашига ёзма ахборот киритиб борилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Бакиев) зиммасига юклансин.
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Б.Б.Турсунов
Халқ депутатлари Узун туман
Кенгашининг
2022 йил 14 октябрдаги
ВИ-49-137-8-118-К/22-сон қарорига
5-илова
Лойиҳа амалдаги қонунчиликга мувофиқ
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025