Жорий йил 19 июн куни халқ депутатлари Узун туман Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Мазкур доимий комиссия мажлисида Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан 2023 йилнинг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама этилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Бугун 16-июн куни Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Мазкур доимий комиссия мажлисида туманда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 1- март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, мақуллаш учун Сенатга юборилган "Давлат божи тоғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунларни ҳар томонлама таҳлил қилиш мақсадида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг “Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризим, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари” бўйича доимий комиссияси ҳамда туман Адлия бўлими раҳбари Абдуғаффор Шарипов томонидан муҳокама қилиниб, ўз таклиф ва мулохазаларини билдирдилар.
© Узун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025